12:30 / 18.02.2022
9420

Самарқандда 4,8 гектар ерни 45 минг долларга сотмоқчи бўлган фермер ушланди

Фото: iStock

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Оқдарё туманида ноқонуний ер савдосига чек қўйишга қаратилган тадбир ўтказилган.

Мазкур туманда яшовчи “Оқдарё Машраббек” фермер хўжалиги раҳбари 1955 йилда туғилган М.А хўжалик ҳисобидаги 4,8 гектар ерни 45 минг АҚШ доллари эвазига маҳаллий харидорга сотишни ва кейинчалик ҳокимият идораларидаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни режалаштиргани маълум бўлган.

Жорий йил 16 февраль куни ўтказилган тадбирда, фермер хўжалиги раҳбари маҳаллий фуқародан талаб қилинган пулдан 25 минг долларни олаётганда жиноят устида қўлга олинган.

Қайд этилишича, ҳозирда фуқаро М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилмоқда.

Аввалроқ ўзига тегишли ерни 38 минг долларга сотмоқчи бўлган сирдарёлик фермер ушланганди.

Top