Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада иккита “Neхia 3” машиналари тўқнашди
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида йўловчилардан бири тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 20 февраль куни соат 23:30 ларда, Фарғона шаҳри Қувасой кўчасида 2000 йилда туғилган Ю.Р. ”Neхia 3” русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, йўлни ажратувчи бетон тўсиқдан ўтиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1998 йилда туғилган К.Х. бошқарувидаги ”Neхia 3” русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган. Оқибатда К.Х. бошқарувидаги ”Neхia 3” русумли автомобиль йўловчиси, 1993 йилда туғилган Д.С. “Чап сон суяги ёпиқ синиши” ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:57
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
18:50 / 24.06.2026
Автомобил тезлигини автоматик чеклайдиган тизим синовлардан ўтолмади
20:30 / 23.06.2026
Ҳайдовчига суғурта товони учун айбдор томон суғурталовчисига мурожаат қилиш имконияти берилди
19:59 / 23.06.2026