Жамият | 18:42 / 21.02.2022
2921
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда ноқонуний тарзда шер боласини олиб кетаётган шахслар ушланди

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида шеър боласини боқаётган шахслар ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси

Муносабатда маълум қилинишича, Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат бўйича инспекцияси инспекторлари ҳамда Вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда рейд тадбирлари ўтказилган.

Тадбирда Ўзбекистон фуқаролари бўлган Д.Б. ва А.Ш. иккита шер боласини ноқонуний равишда олиб кетаётганда ушланган. Шер болалари тиббий кўрикдан ўтказилиб, вақтинча сақлаш учун белгиланган жойга жойлаштирилган.

Қайд этилишича, ҳозирда шер болаларининг соғлиги яхши. Ҳолат юзасидан текширув ишлари давом этмоқда.

Мавзуга оид