Ўзбекистон | 10:14 / 23.02.2022
3967
3 дақиқада ўқилади

28 та фаолият турига махсус электрон тизим орқали лицензия берилади

Ҳукумат қарори билан махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низом тасдиқланди.

Фото: Shutterstock

Лицензия олиш талаб қилинадиган 28 та фаолият тури “Лицензия” ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали лицензияланади.

Ушбу фаолият турлари орасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асраш, туризм фаолияти, хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолияти, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш ҳамда бошқалар бор.

Талабгор лицензия олиш учун ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни “Лицензия” АТ ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади. Аризалар “Лицензия” АТ ёки ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Аризага киритилган маълумотлар “Лицензия” АТ орқали идоралараро ҳамкорлик тизимларида мавжуд маълумотлар асосида дастлабки тарзда автоматик равишда таққосланади ва текширилади. Йиғим тўланганидан сўнг ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар “Лицензия” АТ ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда лицензияловчи органга юборилади.

Лицензияловчи орган лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни “Лицензия” АТ орқали қабул қилади. Қарор “Лицензия” АТ орқали реал вақт режимида автоматик тарзда талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.

Лицензияловчи орган аризани ўз муддатида кўриб чиқиб талабгорга лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, талабгор бу ҳақида лицензияловчи органни “Лицензия” АТ ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда хабардор қилган ҳолда лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

Лицензия беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади: лицензия берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг талабгор томонидан тўлиқ тақдим этилмаганлиги; талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ эмаслиги; талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ёлғон ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги; ўрганишлар, тадқиқотлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг якунлари бўйича асосланган салбий хулоса олинганлиги.

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди. Қарор 2022 йил 1 мартдан кучга киради.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти