Жаҳон | 19:59 / 24.02.2022
85452
4 дақиқада ўқилади
Танклар, вайронагарчиликлар ва ватан ҳимоясига отланган кўнгиллилар. Уруш суратлари
Россия армияси Украина ҳудудидаги турли объектларга зарба бермоқда, рус ҳарбий бўлинмалари қўшни давлат чегараларини бир неча жойдан кесиб ўтган.
24 февраль тонгида Россия президенти Владимир Путин Донбассда «минтақа аҳолисини геноциддан ҳимоя қилиш» учун ҳарбий амалиёт бошланишини эълон қилди. Лекин Киев, Харьков, Одесса, Днепр, Мариупол шаҳарларига ракеталар ёғдирилди. РФ мудофаа вазирлиги ҳужумлар нишони «Украина Қуролли кучлари авиабазаларидаги инфратузилмалар» эканини маълум қилди. Лекин тинч аҳоли турар жойлари ҳам ҳужумга учрамоқда ва қурбонлар берилмоқда.
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилган. Ҳарбий йўқотишлар кўп.
Қуйида урушнинг биринчи кунидан кейинги оқибатлар акс этган суратлар.