12:51 / 24.02.2022
8069

Uzbekistan Airways Киевга парвозларни бекор қилди

Украина ҳаво ҳудуди йўловчи ҳаво кемалари қатновлари учун ёпилиши муносабати билан, Тошкент-Киев-Тошкент мунтазам қатновлари бўйича 2022 йилнинг 27 февраль ва 2 март кунлари режалаштирилган парвозлар бекор қилинди.

Фото: Kun.uz

Uzbekistan Airways хабарига кўра, бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки парвозлар қайта тикланганидан кейин бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга.

Uzbekistan Airways АЖ йўловчиларни жадвалдаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида қўшимча равишда хабардор қилиши айтилган.

Аввалроқ, Uzbekistan Airways’нинг Россияга парвоз қилган айрим самолётлари ортга қайтаётгани хабар берилганди

Top