Жаҳон | 17:17 / 25.02.2022
77588
2 дақиқада ўқилади

Зеленский Путинга мурожаат қилди

Фото: Видеодан кадр

Украина президенти Владимир Зеленский навбатдаги чиқиши вақтида Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилиб, уни музокара ўтказишга чақирди.

«Россиянинг Украинага бостириб кириши шунчаки босқин эмас, бу Европа ва унинг бирлигига очилган урушдир. Инсонларнинг жуда оддий ҳуқуқларига қарши, Европада амалда бўлган барча одатларга қарши уруш. Европа давлати чегарани куч билан тақсимлашга қарши чиққани учун очилган уруш», деди у.

Зеленcкий яна бир бор россияликларга мурожаат қилди. «Майдонларга чиқинг, уруш тугашини талаб қилинг. Бу сизнинг ва бизнинг ҳуқуқимиз», деди у рус тилида.

Украина президенти Европа давлатларини Украинага ёрдам кўрсатишда қатъиятлироқ бўлишга чақирди: «Бизга бунчалик суст ёрдам беряпсиз, ўзингизни қандай ҳимоя қиласиз? Бизга кўпроқ ёрдам беринг».

Сўзи охирида эса Владимир Зеленский Путинга унинг исмини айтмай мурожаат қилди.

«Россия президентига мурожаат қилмоқчиман. Бутун Украина бўйлаб уруш кетмоқда. Келинг, музокара столига ўтирамиз. Одамлар ўлиб кетишининг олдини олиш учун», деди Зеленский яна рус тилида.

  • Олдинроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Украина билан ҳар қандай вақтда музокара ўтказишга тайёрлиги, бу учун Украина ҳарбийлари қуролни ташлаб таслим бўлиши кераклигини айтганди.
  • Шунингдек, Хитой нашрларида Путин Хитой раҳбари Си Жинпинг билан телефон мулоқот ўтказгани, у билан суҳбатда Украина билан юқори даражада музокара ўтказишга тайёрлигини айтгани ҳақида хабарлар берилмоқда.

Мавзуга оид