Жаҳон | 09:41 / 25.02.2022
20291
1 дақиқада ўқилади

Зеленский умуммиллий сафарбарлик эълон қилди

Украина президенти Владимир Зеленский умуммиллий сафарбарлик тўғрисидаги фармонини имзолади. Ҳужжат Украина президенти расмий сайтида эълон қилинган.

Умуммиллий сафарбарлик эълон қилиниши Россия босқини билан боғлиқ. Фармон кучга кирган кундан бошлаб 90 кун ичида уни Украинанинг барча ҳудудларида қўллаш топширилди.

22 февраль куни Россия ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олганидан сўнг, Зеленский захирадаги ҳарбийларни чақириш тўғрисида фармон чиқарганди, бироқ у ҳали умумий сафарбарлик учун зарурат кўрмаётганини айтган.

24 февраль куни тонгда, Россия босқини бошлангач, Владимир Зеленский Украинада 30 кун муддатга ҳарбий ҳолат жорий этди. Украина фуқаролигига эга бўлган 18-60 ёшли эркакларга энди мамлакатни тарк этиш тақиқланади.

Мавзуга оид