Жаҳон | 09:14 / 27.02.2022
65288
3 дақиқада ўқилади
Урушнинг учинчи куни. Суратлар
Украинада қирғинбарот уруш давом этмоқда. БМТ маълумотларига кўра, ўтган уч кун ичида мамлакатни 150 минг киши тарк этган. Украина ҳукумати ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён 3500 россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилган (Россия томони ўз йўқотишларини тасдиқламаяпти). Украина соғлиқни сақлаш вазирлиги тинч аҳоли вакилларидан 198 киши аҳоли турар жойларига берилган зарбалар қурбонига айланганини маълум қилган. Қуйидаги материалда урушнинг учинчи куни давомида олинган суратлар жамланган.