Жаҳон | 10:56 / 28.02.2022
58522
4 дақиқада ўқилади

Урушнинг тўртинчи куни. Суратлар

Украинадаги урушнинг тўртинчи кунида мамлакатни янада кўпроқ киши тарк этди — БМТ маълумотига кўра, 370 мингга яқин украиналиклар қўшни давлатларга, Польша, Венгрия, Руминия, Молдавия, Словакия ва бошқа давлатларга чиқиб кетган. Киев атрофида ва Харьков кўчаларида жанглар давом этди. Россия мудофаа вазирлиги ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён илк марта россиялик ҳарбийлар орасида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар, шунингдек, асирга тушганлар борлигини тан олди, аммо уларнинг сонига аниқлик киритилмади. Бир неча уринишлардан кейин ҳам томонлар биринчи музокараларни бошлашга келиша олмаяпти (энди 28 февраль куни учрашишга келишишган). Қуйидаги материалда урушнинг тўртинчи кунидаги вазиятни ифода этувчи суратлар.

Украиналик ҳарбийлар Васильков шаҳри атрофидаги ҳарбий позицияларида
Фото: Maksim Levin / Reuters / Scanpix / LETA

Сўнгги соатлардаги асосий маълумотлар:

  • ЕИ томонидан Россия банки активлари билан операциялар қилишга қўйилган тақиқ кучга кирди
  • Марказий банк хорижликларга Россия қимматли қоғозларини сотишни тақиқлади. Москва биржасида валюта савдоси бошланиши кечиктирилди, акциялар савдоси янада кечроқ бошланади
  • РФ мудофаа вазирлиги илк бор ўз йўқотишлари ҳақида маълум қилди, аммо қанча одам йўқотганини очиқламади. Украина Бош штаби россияликларнинг йўқотишлари 4500 кишидан ортиқ экани ҳақида маълумот берган
  • Украина ИИВнинг тинч аҳоли орасидаги қурбонлар бўйича маълумоти: уруш бошидан буён 352 киши ҳалок бўлган, 1684 киши яраланган
  • Евроиттифоқ Украинага 450 миллион долларлик жанговар қуроллар етказиб беради. Бу ЕИ тарихида ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудга илк бор қурол етказилишидир
  • Россияда якшанба куни урушга қарши акцияларда яна 2700 киши қўлга олинди
  • Россия ва Украина ўртасида душанба куни музокаралар бошланиши кутилмоқда
Нефть омбори портлатилишидан кейинги тутун
Фото: Alisa Yakubovich / EPA / Scanpix / LETA
Украиналик аскарлар қўпорувчиликда гумонланиб қўлга олинган кишини қўриқламоқда
​​​​​Фото: Ефрем Лукацкий / AP / Scanpix / LETA
Киев марказида ҳарбий патруль. Соат 17:00дан 8:00гача шаҳарда комендантлик соати амал қилади, шаҳар ҳукумати қоидабузарлар «душман диверсия-разведка гуруҳи аъзоси» ҳисобланишини маълум қилган. Фото: Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Суми шаҳрида яксон қилинган рус танки. Россия ўз йўқотишлари тўғрисидаги маълумотни эълон қилмаяпти. Украина мудофаа вазирлиги русларнинг 146 та танки йўқ қилинганини маълум қилган. ​Фото: SWNS / Scanpix / LETA
Украина ҳудудий мудофаа жангчиси Харьков ташқарисидаги жангда сафдан чиқарилган зирҳли автомобилни текширмоқда
Фото: Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Харьковдаги жанг оқибатлари
Фото: Marienko Andrew / AP / Scanpix / LETA
Киев мудофааси учун қолаётган кўнгилли Краматорскдаги вокзалда мамлакат ғарбига эвакуация қилинаётган севгилиси билан видолашмоқда
Фото: Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA
Ужгород аҳолиси мудофаага тайёрланмоқда ва Молотов коктейллари тайёрламоқда
Фото: Serhii Hudak / Reuters / Scanpix / LETA
Ужгород аҳолиси танклар йўлини тўсиш учун тайёрланмоқда
Фото: Serhii Hudak / Reuters / Scanpix / LETA
Львов вокзалидаги қочқинлар Польшага эвакуация қилувчи поездни кутишмоқда
Фото: Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Васильков (Киевдан 20 километр жанубда) руслар томонидан ўққа тутилиши оқибатлари. Бу ердаги ҳарбий аэропорт учун икки кундан буён жанг кетмоқда. Фото: Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Киевдаги кварталда айрим уйлардагина чироқ ёқиқ. БМТ маълумотига кўра, Украинани 370 мингга яқин қочқин тарк этди
Фото: Chris McGrath / Getty Images

Мавзуга оид