Ўзбекистон | 16:50 / 01.03.2022
3431
2 дақиқада ўқилади

Намангандаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди

Ёнғинга табиий газ резина шланг орқали уланганлиги ҳамда иситиш мақсадида қўлда ясалган ностандарт тунука печдан фойдаланаётганлиги сабаб бўлган.

Фото: ФВБ ахборот хизмати

Наманган вилояти ФВБ ахборот хизматининг хабар беришича, 1 март куни соат 14:46 да Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига “Озод” МФЙ Фидокор кўчаси 1-берк 2-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Келиб тушган маълумотга асосан, Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари воқеа жойига етиб борган ва ёнғин жойи ўраб олиниб, бартараф этилган.

Фото: ФВБ ахборот хизмати

Ёнғин натижасида хонадоннинг шифт ва ички қисмидан 40 кв метр жойи ҳамда қисман уй-рўзғор буюмлари ёниб, зарарланган. Ёнғинда фуқароларнинг куйиб тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган.

Фото: ФВБ ахборот хизмати

Ёнғин тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, хонадоннинг ёнғинга қарши ҳолати ўрганилганда, табиий газ резина шланг орқали уланганлиги ҳамда иситиш мақсадида қўлда ясалган ностандарт тунука печкадан фойдаланаётганлиги аниқланган.

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Абдували Қурбонов
Тайёрлаган Абдували Қурбонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид