Ўзбекистон | 07:36 / 01.03.2022
4752
2 дақиқада ўқилади

Сайлов кодексига қўшимчалар киритилади

“Сайлов кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Қонун лойиҳасида Сайлов кодексининг қуйидаги учта моддасига қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

28-моддада:

  • Марказий сайлов комиссияси сайловчиларнинг рўйхатини шакллантиришда шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартибини “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунга мувофиқ мустақил амалга оширишини белгилаш;
  • сайловчиларнинг рўйхатидан сайлов комиссиялари мазкур участка ҳудудида яшовчи аҳолини уйма-уй айланиб чиқиш йўли билан аниқлаштириш учун, сайлов куни овоз бериш учун келган сайловчига имзо қўйдириб сайлов бюллетенини беришда фойдаланиш мақсадини кўрсатиб ушбу рўйхатларни расмга олиш, видео тасвирга тушириш ёки бошқа йўллар билан кўпайтириш ва тарқатиш, шу жумладан интернет тармоғи ва ижтимоий тармоқларга барча танишиши мумкин тарзда, очиқ жойлаштириш тақиқланишини белгилаш.

29-моддада: участка сайлов комиссияси биносида осиб қўйиладиган сайловчилар рўйхатида ҳар бир сайловчининг фақат фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган йилини кўрсатиш орқали ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилишини белгилаш.

35-моддада: сайловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини сайловчиларнинг рўйхатини аниқлаштириш, имзо варақасини тўлдириш, сайлов бюллетенини олиш жараёнларида оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари, шунингдек интернет орқали барча танишиши мумкин тарзда кўрсатишни тақиқлаш.

Билдирилишича, қонун лойиҳасини қабул қилиш миллий сайлов қонунчилигини умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартлари асосида янада такомиллаштиришга ва фуқароларнинг шахсга доир маълумотлари ҳимоясини таъминлашга хизмат қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид