Ўзбекистон | 15:20 / 05.03.2022
6071
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада МAN юк машинаси билан тўқнашган Nexia ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Данғара туманида Nexia ҳайдовчиси МAN юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида вафот этди.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, 4 март куни Данғара туманида ҳайдовчи К.И. Nexia 3 автомашинасини “Телеминг” МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи В.А. бошқарувидаги МAN русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб кетади. Бунинг оқибатида Nexia ҳайдовчиси К.И. ҳодиса жойида жойида вафот этган, йўловчиси П.Ж. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Сурхондарёда Lacetti билан Damas ўзаро тўқнашиши оқибатида йўловчи вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Сарвар Зияев
Тайёрлаган Сарвар Зияев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид