Ўзбекистон | 14:59 / 07.03.2022
7666
1 дақиқада ўқилади
Намангандаги Чорсу бозорида ёнғин юз берди
Наманган шаҳрида жойлашган Чорсу деҳқон бозоридаги ошхоналардан бирининг ертўласида ёнғин чиққан. Бу ҳақда Наманган вилояти ФВБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган. Сўнг ёнғин катталиги сабаб қўшимча ёнғин-қутқарув автомашиналари жалб этилган.
Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
“Ёнғин сабаби, зарари аниқланади ва қўшимча маълумот тақдим этилади”, - дейилади хабарда.
Аввалроқ, Намангандаги хонадонда ёнғин юз берганлиги хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
09:20 / 12.11.2024
Навоий кўчасида Lacetti ёниб кетди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024