Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «Оқила аёллар» ҳаракати ташкил қилинади
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда обрў-эътиборли, катта ҳаётий тажрибага эга “Оқила аёллар” ҳаракатини ташкил қилишни таклиф этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Бу ҳаракат том маънода “маҳалланинг виждони”га айланиши керак. Чунки маърифатли жамиятни маърифатли оналарсиз қуриб бўлмайди.
Биз Учинчи Ренессанс пойдеворини қуриш, жамиятда янги маънавий макон яратиш ҳақида гапирар эканмиз, бу ишларни оила, оналар маънавияти билан узвий амалга оширишимиз зарур.
Ҳеч бир она фарзандининг келгусида бахтсиз бўлишини истамайди. Шу маънода, мен муҳтарама оналаримизга мурожаат қилмоқчиман. Бугун биз Ватаннинг шон-шуҳратини юксалтирадиган тарихий даврга қадам қўйдик.
Шунинг учун, сизлар фарзандингизнинг қалбига улуғ мақсадларни, эзгу ғояларни сингдиринг, буюк орзуларни жойлашга интилинг. Оналаримиз юксак фазилатли, мард, жасур фарзандларни тарбиялаб берса, биз уларни замонавий мактаб ва олийгоҳларда камолга етказамиз.
Мақсадимиз – ҳар бир оила, хонадон ва маҳалла мана шу улуғ ҳаракатнинг марказига айлансин", деди президент.
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни мукофотлаганди.
Мавзуга оид
16:03 / 12.07.2024
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласи кўриб чиқилади
14:15 / 12.07.2024
Қувасойдаги 12 минг гектар ери бўлган 616 та фермернинг ер солиғи ярмига камайтирилади
14:08 / 12.07.2024
“Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади” – президент
08:25 / 12.07.2024