Ўзбекистон | 07:40 / 10.03.2022
11809
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 783 млн сўм кредитга криптовалюта сотиб олган фуқаролар аниқланди

Миробод туманида кредит маблағлари эвазига криптовалюта сотиб олган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

Қайд этилишича, департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Фуқаролар М.Н., М.Ш. ва М.Х. тумандаги тижорат банкидан ўзи ва танишлари номига 783,6 млн сўм кредит ажратишга эришиб, кредит маблағини талон-торож қилгани, шунингдек, ушбу маблағ эвазига “B.” номли биржа иловаси орқали 36 000 АҚШ долларини “криптовалюта савдоси”га тиккани ҳамда “Спарк” ва “Жентра” автомашиналарини сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган мулкни легаллаштиргани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълум қилинишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид