Ўзбекистон | 07:19 / 11.03.2022
4682
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Cotton Campaign'нинг пахта тўғрисидаги қарорини олқишлади

Ўзбекистон Cotton Campaign халқаро коалициясининг маҳаллий пахтага бойкотни бекор қилиш тўғрисидаги қарорини олқишлайди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди. 

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, 12 йилдан ортиқ амал қилган бойкот мамлакатда 2021 йилги пахта терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмагани муносабати билан бекор қилинди.

Бундан илгарироқ Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон пахтачилигида тизимли болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга чек қўйилганини эътироф этди.

“Буларнинг барчаси президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан инсон қадрини улуғлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бундан буён ҳам қатъий давом эттирилиши ва улар ортга қайтмаслигидан далолатдир”, дейилади хабарда.

Бундан аввал ўзбек пахтасига қўйилган глобал бойкот олиб ташлангани маълум қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид