Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ноодатий булутлар манзараси пайдо бўлганига изоҳ берилди
Қашқадарёда тропик мамлакатларда учрайдиган булутлар кузатилган. Бунга Ўзбекистонга жанубдан кириб келган 2та илиқ оқим ва нам ҳавонинг қўшилиши сабаб бўлган.
Қашқадарё табиати учун бундай ноодатийлик – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг тушунтиришича, 9 мартда Ўзбекистонга жанубдан 2та илиқ фронт кириб келиши билан боғлиқ. Иқлим ўзгаргандан кейин жанубдан иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши ва нам ҳаво натижасида булутлар қатламларида оқ фон – тўйинган ҳаво ва қора фон – тўйинмаган ҳаво юзага келиб, ноодатий булутлар манзарасини ҳосил қилган.
“Бизнинг минтақадаги иқлимий шароитдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, март ойининг биринчи 10 кунлигида бундай ҳодиса бўлмаслиги керак эди. Бу булутлар Қашқадарё учун ноодатий, кузатилмаган, лекин тоғларда бўлиб туради. Тоғда яшайдиган аҳоли бунақа турдаги булутларни кўп кузатган”, – деди Абдулаҳатов.
Иқлимшуноснинг айтишича, фанда мамматус деган булут тури бор. Улар ўзидан 100-150 километр радиусда жуда ҳам кучли табиат ҳодисалари бўлаётганидан дарак беради. Худди шундай Деҳқонободдаги чақмоқ вақтида ҳам мамматус булутлари Навоийда пайдо бўлгани қайд этилган. Бундан ташқари, 2020 йил май ойида Наманган вилоятининг Поп тумани Арашан кичик кўллар ҳудудларида ҳам бундай ҳодиса кузатилган.
“Мамматус булутлар, асосан, тропик кенгликларда баҳор-ёз ойларида кузатилиб, улар ўзидан кейин ёки ўша пайт яқинроқ ҳудудларда ўта кучли шамоллар бўлаётганини англатиши мумкин.
Арашандаги мамматус булути Наманган вилоятининг Чуст туманида ўта кучли шамол бўлаётгани белгиси сифатида намоён бўлган. Чунки ўша куни Чуст тумани айрим ҳудудларида дарахтлар ноодатий шамол кучи таъсирида илдизи билан қўпорилиб тушган”, – деди Гидрометерология маркази мутахассиси.
Эслатиб ўтамиз, 9-март куни Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида 3 кишини яшин уриб, 1 нафари ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026