Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Украинадаги операциясига Яқин Шарқдан кўнгиллилар жалб қилинади
Россия томонининг маълум қилишича, Яқин Шарқдан қарийб 16 минг киши Донбассни “озод қилиш”да иштирок этишни сўраб мурожаат қилган. Ўтган ҳафта ғарб нашрлари Россия Украинадаги урушга “шаҳар шароитида жанг олиб бориш тажрибасига эга” суриялик жангчиларни жалб қилиши ҳақида хабар тарқатганди.
Яқин Шарқдан қарийб 16 минг нафар кўнгилли Донецк ва Луганск халқ республикаларини “озод қилиш” ҳаракатида иштирок этиш истагини билдирди, дея баёнот берди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу. Бу ҳақда у 11 март куни РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида маълум қилди.
Россия президенти Владимир Путин вазирнинг мазкур таклифини қўллаб-қувватлади.
“Агарда кўнгилли асосда, бунинг устига пул ишлаш мақсадисиз Донбассдаги одамларга ёрдам беришни истаган одамлар бўлса, уларни қарши олиш ва жанговар ҳаракатлар ҳудудига ўтишига ёрдам бериш керак”, – деди у.
Путиннинг сўзларига кўра, “ғарблик ҳомийлар” низода қатнашишни истаган “ёлланма жангари”ларни йиғаётганини яширмаяпти. “Буни халқаро ҳуқуқнинг барча меъёрларини четлаб ўтиб, очиқчасига қилмоқда”, – таъкидлади Путин.
11 март кунги йиғилишда, шунингдек, Путин Шойгунинг ДХР ва ЛХРга ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари ва танк ҳужумига қарши ракета комплекслари етказиб бериш таклифини ҳам маъқуллади. Донбассдаги республикаларга Украинада қўлга киритилган қуроллар, жумладан Javelin ва Stinger комплекслари ҳам тақдим этилади.
Аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Украина тарафида жанг қилиш истагини билдирган хорижликлар сони 20 мингдан ошганини маълум қилганди.
Россиянинг Украинага суриялик ёлланма жангчиларни юбориши ҳақида, АҚШ ҳукуматидаги манбаларига асосланиб, The Wall Street Journal 6 март куни хабар берган эди. Хабарда “шаҳар шароитида жанг олиб бориш тажрибасига эга жангчилар” ҳақида сўз борганди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026