Жаҳон | 15:28 / 12.03.2022
11179
1 дақиқада ўқилади

Грузияда НАТО билан ҳамкорликда машғулотлар ўтказилади

Машғулотларда НАТОга аъзо ва ҳамкор 23 мамлакат иштирок этади.

Фото: US Army/Jason Johnston

Грузияда 20-25 март кунлари Грузия - НАТО қўмондонлик-штаб машғулотлари ўтказилади. Бу ҳақда Грузия мудофаа вазирлигига таяниб ТАСС хабар берди.

"20-25 март кунлари Грузия мудофаа кучлари Грузия - НАТО машғулотларини ўтказади. Машғулотлар дала машғулотлари эмас, компьютер машғулотлари бўлади", - дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, машғулотларда НАТОга аъзо ва ҳамкор 23 мамлакат иштирок этади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид