Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:50 / 12.03.2022
2395
2 дақиқада ўқилади
ОТБ иштирокида тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилади
Фото: Getty Images
Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Кичик ва ўрта тадбиркорлик корхоналарини ривожлантириш дастури» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
2021 йил 20 декабрда ОТБ ҳамда Ўзбекистон ўртасида «Кичик ва ўрта тадбиркорлик корхоналарини ривожлантириш дастури» лойиҳаси доирасида:
- 5 йиллик имтиёзли давр билан 25 йил муддатга 80 млн АҚШ доллари миқдорида;
- 3 йиллик имтиёзли давр билан 15 йил муддатга 213,58 млрд сўм миқдоридаги қарзларни Ўзбекистонга ажратиш бўйича қарз битимлари имзоланган.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- Осиё тараққиёт банки томонидан «Кичик ва ўрта тадбиркорлик корхоналарини ривожлантириш дастури» лойиҳаси доирасида ажратиладиган қарзни қайтариш ва фоиз бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали;
- Осиё тараққиёт банки томонидан «Кичик ва ўрта тадбиркорлик корхоналарини ривожлантириш дастури» лойиҳаси доирасида миллий валюта эквивалентида ажратиладиган қарзни қайтариш, фоиз ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали.
Қарор билан қуйидагилар белгиланди:
- лойиҳа доирасида ОТБ маблағлари Ўзбекистон республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилади;
- Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш, шунингдек, ОТБ томонидан ажратиладиган қарзлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
- ОТБ томонидан ажратилган қарзларни қайтариш, фоиз ва воситачилик ҳақи бўйича барча тўловлар Ўзбекистон республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
20:31 / 03.05.2026
Осиё тараққиёт банки президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди
17:27 / 18.11.2025
Президент Осиё тараққиёт банки раҳбари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди
14:44 / 18.11.2025