Жаҳон | 15:59 / 14.03.2022
12324
1 дақиқада ўқилади

НАТО Норвегияда йирик ҳарбий машғулотлар ўтказишни бошлади

Cold Response машғулотларида 27 мамлакатдан 30 мингга яқин аскар қатнашади. 

Фото: AP

 

НАТО 14 март куни Норвегияда жорий йилдаги энг йирик ҳарбий машғулотларини бошлади, деб хабар берди DW.

1 апрелгача давом этадиган Cold Response ҳарбий машғулотларида 27 мамлакатдан 30 мингга яқин аскар, 200 самолёт ва 50 кема қатнашади.

Машғулотлар сувда, ҳавода ва қуруқликда ўтказилади.

Хабарга кўра, машғулотлар Россия чегарасидан бир неча юз километр узоқликда бўлиб ўтади. 

Cold Response машғулотларида Норвегияга қўшни Швеция ва Финландия ҳам иштирок этади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид