Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 14:37 / 14.03.2022
5207
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Львов шаҳрига кўчирилди
Ўзбекистон ТИВ расмий вакили мамлакатнинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Львов шаҳрида жойлашганини маълум қилди.
Фото: torange.biz
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Львов шаҳрига кўчирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ расмий вакили Юсуф Қобулжонов маълум қилди.
«Элчихона дипломатлари томонидан мунтазам равишда Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда. Украинанинг турли ҳудудларида жойлашган ватандошлар билан доимий алоқалар ўрнатилган», дейилади хабарда.
Элчихонанинг электрон почта манзили: [email protected].
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш