Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Кучли ёмғир туфайли Самарқанд кўчалари сувга тўлди
14 март куни тунда ва 15 март куни эрталаб ёғган кучли ёмғирлар туфайли Самарқанд шаҳрининг айрим кўчалари сувга тўлди.
Фото: KUN.UZ
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, шаҳарнинг Сўғдиёна даҳасидаги бир қатор кўчалар, шунингдек, халқ тилида «Макаронка» деб аталадиган Чуқур йўли кўчаси сувга тўлган.
Бундан ташқари Ҳазора автошоҳбекати, Регистон кўчасида катта миқдорда сув йиғилган.




Шаҳарда ёмғир ёғиши давом этмоқда. Жойларда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари навбатчиликда туриб, тўпланиб қолаётган сувларни бартараф этишмоқда.




Аввалроқ, кучли ёмғир туфайли М-39 халқаро автомобил йўлининг Булунғур тумани ҳудудидан ўтган қисмида сел оқаётгани ҳақида хабар берилганди.


Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 12 март кунидан буён Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида ёмғир ёғмоқда. Оқибатда тоғли туманларда сел келиши кузатилмоқда. Жумладан, Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Нуробод, Қўшработ туманларида, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол, Бахмал, Зомин, Фориш туманларида, шунингдек, Қашқадарё вилоятининг тоғли туманларида селлар оқмоқда.
Маълумот учун, «Ўзгидромет» ёмғирли об-ҳаво 20 мартгача сақланиб туриши ва 17-20 март оралиғида Ўзбекистонга совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилаётганини маълум қилган.
Мавзуга оид
22:02 / 06.05.2026
“Яна озгина ёмғир ёғса, фавқулодда ҳолат вужудга келарди” – шаҳарсоз
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
21:57 / 03.05.2026
Кучли ёмғирлар “Чорсу” метро бекати фаолиятига таъсир кўрсатмади - ФВВ
17:45 / 30.04.2026