Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг «2022 йилда туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Президентнинг «2022–2024 йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилда туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар рўйхати тасдиқланди.
61 та лойиҳа туризм объектларининг муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш, маданий мерос объектларини реставрация, консервация қилиш ва ободонлаштириш ҳамда маданий-кўнгилочар инфратузилмаларни ривожлантиришга йўналтирилган.
2022 йилда ушбу мақсадлар учун 262,8 млрд сўм ажратилади. Хусусан: туризм хизматлари соҳасига – 29,4 млрд сўм; қуйидагиларни ривожлантириш ва ободонлаштиришга:
- маданий мерос объектларини – 117,3 млрд сўм;
- музейларни – 43 млрд сўм;
- туризм соҳасидаги таълим муассасаларини – 73,1 млрд сўм.
Икки ой муддатда 2022 йилда янгидан бошланадиган лойиҳалар бўйича тасдиқланган лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари асосида тендер ҳужжатлари экспертизадан ўтказилади, харид қилиш тартиб-таомиллари якунланади ва тендер ғолиблари билан пудрат шартномалари тузилади.
Мавзуга оид
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026