Самарқандда ноқонуний олтин тозаловчи яна бир гуруҳ ушланди
Пахтачи тумани ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда бир гуруҳ шахслар томонидан таркибида соф олтин моддаси бўлган рудаларни ноқонуний тарзда қайта ишлаш ҳолатларига чек қўйилди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, тадбир давомида Пахтачи туманида яшовчи фуқаролар - 1994 йилда туғилган У.А. ва 1994 йилда туғилган И.Б.нинг яшаш хонадонларида таркибида соф олтин моддаси бўлган тахминан 3 тонна руда тошлар ҳамда бошқа ашёвий далиллар (тош тегирмони - 2 та, дробилка двигатели, электрон тарози, қуритиш мосламаси, «УАЗ» автомашинаси - 2 та) мавжудлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Оҳак цехи фаолияти ҳамда рудаларни ноқонуний тарзда қайта ишлаш натижасида жами 1 млрд 260 млн сўмдан ортиқ табиий газ маҳсулоти талон-торож қилингани аниқланган.
Бундан олдин Пахтачи туманида бошқа бир гуруҳ шахсларнинг таркибида олтин бўлган рудаларни ноқонуний тарзда қайта ишлаш ҳолатига чек қўйилганди.
Мавзуга оид
16:43 / 27.11.2024
Самарқандда ҳисобчи тадбиркорнинг 6,4 млрд сўмини онлайн қиморда ютқазиб қўйди
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024