Жаҳон | 19:18 / 19.03.2022
4167
1 дақиқада ўқилади

Германияда деярли барча коронавирус чекловлари бекор қилинади

Экспертларнинг фикрича, "омикрон" тарқалиши мамлакатдаги касалхоналарга ортиқча босим юкламайди.

Фото: Reuters

Германия бундестаги аҳолини юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга тузатишлар киритилишини маъқуллади

Тузатишлар мамлакатда жорий этилган коронавирус чекловларини юмшатишга қаратилган. 

Эндиликда "базавий ҳимоя" деб аталувчи қоида амал қилади. Унга кўра, жамоат транспорти, шифохона, қариялар уйлари, қочқинларни жойлаштириш марказларида тиббий ниқоб тақилади.

Бундан ташқари, қариялар уйлари, мактаблар ва боғчаларда мажбурий тест олиниши кўзда тутилган.

Ўзгартиришлар мухолифатнинг танқидига учради. Бунга вирус билан касалланиш суръатининг тезлашгани сабаб бўлди. Роберт Коҳ номидаги институтнинг маълумотларига кўра, 18 март куни Германияда 297 минг 845 та касалланиш ҳолати аниқланган.

Шу билан бирга, экспертларнинг фикрича, "омикрон" тарқалиши мамлакатдаги касалхоналарга ортиқча босим юкламайди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид