Туркиянинг Европа ва Осиё соҳилларини боғловчи кўприк очилди
Устунларнинг баландлиги 318 метр бўлиб, кўприкнинг умумий узунлиги 4,6 км.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Дарданелла бўғози орқали ўтувчи Чаноққалъа 1915 кўпригини очди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Туркиянинг Европа ва Осиё соҳилларини боғловчи кўприк қурилиши 2,5 млрд еврога тушди. У Туркия ва Жанубий Корея компаниялари томонидан қурилди.
Кўприкнинг марказий икки устуни орасидаги масофа 2023 метрни ташкил этади. Устунларнинг баландлиги 318 метр бўлиб, кўприкнинг умумий узунлиги 4,6 км.
Кўприкдан ўтиш нархи енгил автомобиллар учун 200 лира (13,50 доллар). Илгари Анталиядан Галлиполига борадиган транспорт воситалари Дарданелладан паромда ўтиши керак бўларди. Навбат кутиш билан бирга бунга 5 соатга яқин вақт кетган бўлса, эндиликда бўғозни кесиб ўтиш учун олти дақиқа сарфланади.
Мавзуга оид
00:32 / 04.12.2022
Туркиянинг биринчи учувчисиз қирувчи самолёти синов парвозини муваффақиятли амалга оширди
00:54 / 03.12.2022
Туркиялик шарҳловчи ЖЧ-2022 ўйини танаффусида эфирдан четлатилди
11:10 / 28.11.2022
Ўзбекистон ва Туркия йирик логистика инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширмоқчи
17:10 / 25.11.2022