Спорт | 09:49 / 20.03.2022
32221
1 дақиқада ўқилади

Бектемир Мелиқўзиев перулик рақибини нокаутга учратди

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида иштирок этаётган Бектемир Мелиқўзиев (9-1, 7 КО) навбатдаги жангини ўтказди.

Лос-Анжелесдаги USC Galen Center аренасида бўлиб ўтган бокс оқшомида ўзбекистонлик боксчи перулик Дэвид Сегаррага (34-8, 21 КО) қарши рингга кўтарилди. 10 раундга мўлжалланган жангнинг иккинчи раундида ўзбекистонлик боксчи чап қўлда рақибининг танасига кучли зарба йўллади, натижада перулик боксчи ўтириб қолди ва рефери техник нокаут қайд этди.

Шу тариқа, Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги 9-ғалабасини нишонлади. У профессионал боксда фақат бир марта - 2021 йил ёзида америкалик тажрибали боксчи Габриэл Росадога ютқазганди.

Мелиқўзиев сўнгги жангини 2021 йил 17 декабрда Тошкентда ўтказганди. Ўшанда у россиялик Сергей Екимов (18-4, 9 КО) устидан ғалаба қозонганди.

18 март куни Баҳодир Жалолов польшалик Камил Соколовскини нокаутга учратиб, профессионал боксдаги 10-ғалабасини нишонлаганди.

Мавзуга оид