Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО етакчилари Россия-Украина можаросини муҳокама қилади
Саммитда Украина президенти Владимир Зеленский НАТО аъзоларига мурожаат билан чиқиши кутилмоқда.
24 март куни Брюсселда НАТОга аъзо мамлакатлар раҳбарлари Украинадаги вазият бўйича саммит ўтказади. Бу ҳақда “Онадўлу” нашри хабар берди.
Хабарга кўра, саммитда Украина президенти Владимир Зеленский видеоформат шаклида қатнашади.
Саммитда Зеленский НАТО аъзоларига Украинада парвоз қилиш тақиқланган ҳудуд жорий этиш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини тақдим этишларини сўраб мурожаат қилиши кутилмоқда.
«Биз Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатлари, Украинани қатъий қўллаб-қувватлаш ва НАТО мудофаасини кучай тириш масалаларини муҳокама қиламиз», - деган НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
08:46 / 22.05.2026