Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Хавфсизлик кенгаши Россиянинг Украина бўйича резолюциясини рад этди
Резолюцияда гуманитар вазиятнинг ёмонлашгани таъкидланган, бироқ вазият Россиянинг Украинага қарши босқинидан сўнг юзага келгани кўрсатилмаган.
23 март куни БМТ Хавфсизлик кенгаши Россия томонидан ишлаб чиқилган, Украинада ўт очишни тўхтатишга чақирувчи гуманитар резолюцияни қабул қилмади.
Резолюцияни қўллаб-қувватлаб фақат Россия ва Хитой овоз берди. Хавфсизлик кенгашининг қолган 13 аъзоси (Франция, Буюк Британия, АҚШ, Ҳиндистон, Ирландия, Кения, Мексика, Норвегия, Албания, Бразилия, Габон, Гана, БАА) бетараф қолди.
Резолюция лойиҳасида ўт очишни тўхтатиш ва ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидан тинч аҳолини эвакуация қилишга оид чақириқлар ўрин олган, аммо Хавфсизлик кенгашининг қолган 13 аъзоси унинг матнида Россия юзага келган гуманитар инқироз айбдори экани кўрсатилмагани учун уни қўллаб-қувватламаган.
БМТ Хавфсизлик кенгашида маъқулланиши учун резолюция лойиҳасига камида тўққизта давлат ёқлаб овоз бериши керак.
Агар керакли миқдордаги овозлар олинмаса, давлатларнинг ҳеч бири вето ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлса ҳам, лойиҳа тасдиқланган деб ҳисобланмайди. Ғарб давлатларининг БМТдаги вакиллари резолюцияни «ҳақоратли» деб атади.
Пайшанба куни БМТ бош ассамблеяси Украинадаги гуманитар вазият бўйича овоз бериши керак. Ғарб дипломатлари Украина томонидан тақдим этилган қатъий резолюция лойиҳаси кўпчилик овоз билан қабул қилинишига умид қилмоқда.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026