Ўзбекистонда ярим миллиондан ортиқ оила муҳтожлар тоифасидан чиқарилди
Ўзбекистонда қисқа давр ичида ярим миллиондан ортиқ оила муҳтожлар тоифасидан чиқарилди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумида айтиб ўтди.
“Иқтисодиётимизга жалб қилинган йиллик хорижий инвестициялар ҳажми уч ярим баробарга ошиб, охирги 5 йилда уларнинг умумий қиймати 25 миллиард долларни ташкил этди. Бунинг ҳисобига 59 мингта инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши 2,5 миллиондан ортиқ янги иш ўринлари яратилишига муносиб ҳисса қўшди”, деди давлат раҳбари.
Қайд этилишича, тўқимачилик, чарм-пойабзал, фармацевтика, электротехника, кимё ва нефть-кимё, қурилиш материаллари, озиқ-овқат саноати ва бошқа кўплаб соҳалардаги қайта ишлаш даражаси сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқилди ҳамда экспортнинг йиллик ҳажмлари салкам 20 миллиард долларга етказилди.
“Икки йил аввал мамлакатимиз тарихида биринчи марта камбағалликни бартараф этишни Ҳукумат сиёсатининг асосий мақсадларидан бирига айлантирдик. Ушбу йўналишда алоҳида Стратегия қабул қилиниб, Камбағалликни қисқартириш вазирлиги ташкил этилди. Натижада, қисқа давр ичида ярим миллиондан ортиқ оилани муҳтожлар тоифасидан чиқаришга эришдик”, деди президент.
Мавзуга оид
21:10 / 18.11.2024
Андижонда 1800 гектар ернинг тоифаси ўзгартирилиб, ишлаб чиқариш мажмуалари қурилади
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
20:55 / 02.11.2024