Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Nexia-3 билан тўқнашган Nexia-2 машинаси ёниб кетди
Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва вафот этмаган. Фақат Nexia-2 машинаси ёниб кетиб, яроқсиз ҳолга келган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, бугун, 2022 йил 25 март куни соат 14:42 да Самарқанд-Каттақўрғон автомобил йўлининг Паст Дарғом тумани “Пахтакор” МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида иккита машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, улардан бири ёниб кетган.
Фуқаро А.Х.бошқарувида бўлган Nexia-2 машинаси шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Й.Ф. бошқарувида бўлган Nexia-3 машинаси билан ўзаро тўқнашган.
Оқибатда Nexia-2 машинасида ёнғин содир бўлган. Шундан сўнг ҳодиса ҳақида Паст Дарғом туман ФВБга хабар берилган. Воқеа жойига туман ФВБ бўлинмаси соат 14:57 да етиб бориб, ёнғин соат 15:20 да ўчирилган.
Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва вафот этмаган. Фақат Nexia-2 машинаси ёниб кетиб, яроқсиз ҳолга келган. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Самарқанд вилоятида Damas ва Жигули машинаси ёниб кетганди.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48 / 13.06.2026
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
14:02 / 09.06.2026