11:38 / 27.03.2022
2198

Хоразмда қалбаки пул ясаган шахсга ҳукм ўқилди

Хоразм вилояти, Гурлан туманида истиқомат қилувчи И.Қ. ўз уйидаги принтерда қалбаки банкнота ясаб, бир қисмини ўтказмоқчи бўлгани учун қамалди.

Гурлан туманида яшовчи, муқаддам бир неча бор судланган И.Қ. 2021 йил сентябрь ойида ўз уйидаги принтерда 1000 сўмлик, 2000 сўмлик ва 10000 сўмлик купюрадаги пулларни оддий оқ қоғозга нусхалаган. Пуллар чиройли бўлиб нусхаланганини кўргач, 1000 сўмлик купюрадан 1425 дона, 2000 сўмлик купюрадан 69 дона ва 10000 сўмлик купюран 403 дона нусхалаб, уларни текис қилиб кесиб чиққан. Умумий миқдорда 5 млн 593 минг сўмлик қалбаки банкнота ясаб олган.

Сўнгра, шу йилнинг ноябрь ойида турмуш ўртоғи билан Ҳазорасп туманидаги бозорга бориб, 3 млн 600 минг сўмлик савдо қилиб, сотувчига қалбаки пулларни берган. 

Сотувчи аёл пулларнинг ҳақиқий эканидан шубҳаланиб, дарҳол ИИБ ходимларига хабар берган. Шундан сўнг И.Қ. ушланган.

Жиноят ишлари бўйича Боғот тумани суди қалбаки пулларни ясаш билан боғлиқ жиноят ишини кўриб чиқиб, И.Қ.га 3 йил 1 ой озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаган.

Top