Жамият | 20:00 / 28.03.2022
13316
3 дақиқада ўқилади

ISHONCH дўконлар тармоғи 12 ёшда. Ходимлар иштирокида хайрия марафони ташкил қилинди

26 март куни Қўқон шаҳрида ISHONCH дўконлар тармоғи ташкил этилганининг 12 йиллиги муносабати билан хайрия марафони бўлиб ўтди.

Марафонда ISHONCH дўконлар тармоғининг Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё, Хоразм, Навоий, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган филиал ходимлари иштирок этишди. Ҳар бир вилоятнинг 12 нафар югурувчиларидан ташкил топган жамоалар қатнашди.

Фото: ISHONCH

Қўқон шаҳрининг марказий стадиони бўйлаб энг узоқ масофани югуриб ўтган жамоа Фарғона вилояти вакиллари деб топилди. Мазкур жамоа 146 километрдан ортиқ масофани босиб ўтди.

Фарғона жамоасини қўлга киритган ютуғи билан муборакбод этган ISHONCH дўконлар тармоғи бош директори Фаррух Қаҳҳоров уларга 120 миллион сўм пул мукофотини тақдим этди.

Фото: ISHONCH

Ғолиб жамоа қўлга киритган мукофотни исталган соҳа учун хайрия сифатида топширишларини маълум қилишди. Шундан сўнг компания фаолиятига бағишланган видеоролик тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола қилинди.

ISHONCH ходимлари ҳамда томошабинлар учун конкурслар, турли кўнгилочар дастурлар ташкил этилди.

Фото: ISHONCH

Шунингдек марафон доирасида узоқ йиллардан буён соҳада самарали меҳнат қилиб келаётган Азизхон Салимов, Қодиржон Раҳмонов ҳамда Фарҳоджон Зокиров раҳбарият томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Хайрия марафони доирасида узунлиги 12 метр бўлган Қўқон ҳолваси ҳамда 12 рақами туширилган патирлар тайёрланиб тадбир иштирокчиларига тарқатилди.

Фото: ISHONCH

Дастур сўнгида MC Doni, Саҳар гуруҳи va Mittivine йигитлари иштирокида концерт дастури намойиш қилинди.

Фото: ISHONCH
Фото: ISHONCH

ISHONCH дўконлар тармоғи бундан 12 йил аввал (2010 йил 16 мартда)  Учкўприк туманида ўз фаолиятини бошлаган. Бугунги кунда дўконлар тармоғининг Республика бўйича 51дан ортиқ филиали мавжуд бўлиб, уларда 3 500 нафар ходим фаолият юритиб келмоқда.

Фото: ISHONCH

ISHONCH дўконлар тармоғида маиший техникалар, замонавий смартфонлар, мебеллар, уй-рўзғор буюмлари, спорт анжомлари, сантехника маҳсулотлари, автомобил эҳтиёт қисмлари, қурилиш материаллари, парфюмерия каби 7000дан ортиқ турдаги маҳсулотлар мавжуд.

ISHONCH дўконлар тармоғи 15дан зиёд турли мукофотларга сазовор бўлган. 

Мавзуга оид