Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Бир қатор вилоятларнинг тоғли туманларида қор ёғди
Самарқанд, Қашқадарё, Навоий, Жиззах ва Тошкент вилоятининг тоғли туманларида яна қор ёғган.
2022 йил 28–29 март кунлари Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятлари тоғли туманларида қор ёғган. Жумладан, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Китоб, Яккабоғ, Жиззах вилоятининг Бахмал ва Зомин, Тошкент вилоятининг Паркент, Ангрен, Оҳангарон, Самарқанд вилоятининг Ургут, Нуробод туманларида қор тушган.
Текисликларга тушаётган қор қисқа муддатда эриб кетаётган бўлса, тоғли туманларда ҳамма ёқ оппоқ бўлган. Айниқса, Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманларида, Қашқадарё вилоятининг Китоб, Шаҳрисабз туманларининг тоғли қишлоқларида қор қалинлиги 5–10 сантиметрга етган.
Аввалроқ 17–18 март кунлари ҳам Ўзбекистондаги аксарият тоғли туманларда қор ёғган ва айрим қишлоқларда қор қалинлиги 15–20 сантиметргача етганди.
Мавзуга оид
09:55
Навоийда ИИБ терговчиси пора олишда қўлга тушди
14:44 / 14.07.2026
Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланишда 11 киши айбдор деб топилди
09:25 / 14.07.2026
Зангиотада солиқчи, Бувайдада муҳандис пора билан ушланди
09:35 / 08.07.2026