Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Украинага келди
Гросси ташрифи давомида Украинадаги атом электр станциялардан бирида ҳам бўлади.
Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Рафаэл Мариано Гросси Украинага келди.
“Онадўлу” агентлигининг хабарига кўра, у мамлакат ядровий объектлари хавфсизлигини таъминлаш ҳамда одамлар ва атроф-муҳитга хавф солувчи аварияларнинг олдини олиш бўйича техник ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама қилади.
Гросси ташрифи давомида Украинадаги атом электр станциялардан бирида ҳам бўлади.
Хабарда айтилишича, ташриф мазкур ҳафта охиригача давом этади.
Гросси шунингдек, "атом энергияси агентлиги экспертларини муҳим объектларга жўнатиш"ни режалаштирган.
Мавзуга оид
10:30
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
16:13 / 22.06.2026
Украина Воронеждаги мудофаа заводига ҳужум қилди – фотолар
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
11:35 / 21.06.2026