Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Aбдулла Aрипов Қирғизистонга ташриф буюрди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистон Республикасига борди. Бу ҳақда Қирғизистон вазирлар маҳкамаси хабар қилмоқда.
Фото: gov.kg
Қайд этилишича, Ўш халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмон - Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповни Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров кутиб олди.
Бугун икки давлат ҳукумат раҳбарлари икки томонлама учрашув ўтказади, шунингдек, Қирғизистон президентининг чегарадош вилоятлардаги ваколатли вакиллари ҳамда Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятлари ҳокимлари кенгашининг тўртинчи йиғилишида иштирок этади.
Бундан ташқари, Абдулла Арипов ва Оқилбек Жапаров видео-конференц-алоқа орқали Боткен вилоятининг Лайлак туманида жойлашган Марғум қишлоғидаги умумтаълим мактабининг очилиш маросимида иштирок этади.
Мавзуга оид
18:42
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон суғориш сувини етказиш жадвалини келишиб олди
07:40 / 07.05.2026
Қирғиз-тожик-ўзбек чегарасидаги «Дўстлик» халқаро савдо-иқтисодий парки концепцияси тақдим этилди
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
18:24 / 29.04.2026