07:18 / 01.04.2022
3703

Фарғона водийсида Қирғизистондаги ер силкиниши кучи сезилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 1 апрел куни Тошкент вақти билан 04:13 да Қирғизистонда ер силкиниши содир бўлди. 

Ер силкиниши координаталари: 41,35 градус шимолий кенглик; 72,99 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5. Чуқурлик 15 км. Ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 315 км шимоли-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши сезилиш кучи:

  • Андижон вилоятида - 3 балл, 83 км;
  • Наманган вилоятида - 2-3 балл, 117 км;
  • Фарғона вилоятида - 2 балл, 148 км.
Top