Ўзбекистон | 07:48 / 05.04.2022
3978
2 дақиқада ўқилади

Давлат ўрмон фонди участкалари аукцион орқали ижарага берилади

Фото: turizm.kasaba.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Давлат ўрмон фонди участкаларини аукцион орқали ижарага беришнинг маъмурий регламенти тасдиқланади.

Белгиланишича:

  • “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасининг “E-auksion” электрон савдо платформаси аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича оператор ҳисобланади;
  • ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерларини жисмоний ва юридик шахсларга ижарага бериш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг буюртмасига асосан аукцион орқали амалга оширилади;
  • ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш бўйича амалдаги шартномалар 1 октябргача ижарага берувчи томонидан аукционсиз ижарага берилган ўрмон фонди ерлари ҳисобини юритиш ахборот-биллинг тизими дастурига киритилади ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан QR-код (матрик штрихли код) билан қайта расмийлаштирилади ва рўйхатдан ўтказилади;
  • тузилган шартномалар Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда “ijara-urmon.uz” электрон майдончаси ва “Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими” билан ўзаро маълумот алмашинувини йўлга қўяди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид