Ўзбекистон | 14:50 / 05.04.2022
4628
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, президентлар Рамазон ойи бошлангани билан бир-бирларини самимий табриклаб, биродар Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларига фаровонлик ва равнақ тилади.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш, маданий-гуманитар дастур доирасида фаол алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари, шу жумладан, 2022 йил сентябрида Ўзбекистонда ШҲТ саммитини ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.

Мавзуга оид