18:32 / 05.04.2022
10614

Туркиянинг Россия ва Украинага экспорти ҳажми кескин камайди

Март ойида Туркиянинг Россияга экспорти ҳажми 40 фоизга, Украинага эса 80 фоизга камайган. 

Фото: Anadolu Agency

Россия-Украина уруши оқибатида Туркиянинг бу мамлакатларга экспорти ҳажми жиддий равишда камайди. Бу ҳақда Туркия экспортчилар иттифоқи раҳбари Исмоил Гулле маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат ўртасидаги низонинг Туркия экспортига таъсири баҳорнинг илк ойида билинди.  

Март ойида Туркиянинг Россияга экспорти ҳажми 40 фоизга, Украинага эса 80 фоизга камайган.

Унинг маълумот беришича, февралда Россияга экспорт ҳажми 435 млн 866 минг долларни ташкил этган, мартда эса 252 млн 380 минг долларга тушган.

Украинага экспорт ҳажми 41 млн 706 минг долларга тенг бўлган, бир ой илгари бу кўрсаткич 219 млн 833 минг долларни ташкил этган.

Top