Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венгрия Россия гази учун рублда пул тўлаш масаласини кўриб чиқмоқда
Март охирида Россия президенти Владимир Путин “нодўст давлатлар”га табиий газ фақат рублда сотилиши кўзда тутилган фармонни имзолаганди.
Фото: Picture Alliance/DPA
Венгрия Россия гази учун рублда пул тўланишининг техник ечимини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Венгрия "Газпром"га илк тўлов мажбуриятини май охирида бажаради, ҳозир эса техник ечим тафсилотлари ишлаб чиқилмоқда.
"Венгрия электр таъминоти хавфдан холи ва шундай бўлиб қолади", - деди у.
31 март куни Россия президенти Владимир Путин “нодўст давлатлар”га табиий газ фақат рублда сотилиши кўзда тутилган фармонни имзолаганди.
Фармонда айтилишича, Россиядан газ сотиб олишни истаган Ғарб давлатлари Россия банкларида ҳисобрақами очиши керак.
Мавзуга оид
14:28 / 17.01.2026
Шмихал: Украинада Россия зарбаларидан зарар кўрмаган электр станциялари қолмади
11:53 / 17.01.2026
Суд Россия банкининг Euroclear’га қарши даъвоси бўйича биринчи эшитувни ўтказди
10:06 / 17.01.2026
BBC ва “Медиазона” Россиянинг 163 минг ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади
09:45 / 17.01.2026