Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти ички ишлар вазирини ишдан бўшатди
Сардор Бердимуҳаммедов ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарияти қатор камчиликларга йўл қўйганини таъкидлаган.
Фото:Turkmenistan Altyn Asyr
Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов Овездурди Хўжаниёзовни ички ишлар вазири лавозимидан озод қилди.
Бердимуҳамедов давлат хавфсизлик кенгаши йиғилишида бу ҳақда эълон қилган.
Хабар қилинишича, йиғилишда Туркманистон президенти ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарияти қатор камчиликларга йўл қўйганини таъкидлаган.
Ўтган йили Хўжаниёзов «фаолиятида йўл қўйган камчиликлари» учун собиқ президент Гурбангули Бердимуҳаммедовдан қаттиқ ҳайфсан олганди.
Шу кунгача Лебоп области полиция бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Муҳаммад Хидиров ички ишлар вазири этиб тайинланган.
Мавзуга оид
18:22 / 29.12.2025
Туркманистонда «Дўзах дарвозаси» оловини ўчириш усули топилгани таъкидланмоқда
21:33 / 12.12.2025
Президентнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
23:02 / 11.12.2025
Шавкат Мирзиёев Ашхободда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди
21:48 / 11.12.2025