Жаҳон | 14:28 / 08.04.2022
10714
1 дақиқада ўқилади

Еврокомиссия раҳбари Киевга поездда йўл олди 

Урсула фон дер Ляйен Киевда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашиши режалаштирилган. 

Фото: twitter.com/Ursula von der Leyen

Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен поездда Полшанинг Пшемисл шаҳридан Киевга жўнаб кетди. 

Хабар қилинишича, фон дер Ляйен Киевга ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел, Словакия бош вазири  Эдуард Ҳегер ва қатор европарламентарийлардан иборат делегация таркибида ташриф буюради. 

У Киевда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашиши режалаштирилган. 

Март ўрталарида Словения бош вазири Янез Янш, Полша ва Чехия ҳукуматлари раҳбарлари Матеуш Моравецкий ва Петр Фиала Киевда Зеленский билан учрашув ўтказганди. 

Улар ўшанда Ғарбнинг бошқа етакчиларини ҳам Киевга ташриф буюришга чақирганди.

Мавзуга оид