17:35 / 09.04.2022
1349

Қарши шаҳрида ёнилғи ташувчи махсус машина ёниб кетди

Ёнғин оқибатида ёнилғи ташувчи махсус машинанинг кабинаси ва мотор қисми бутунлай ёниб кетган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, бугун, 2022 йил 9 апрел куни соат 15:12 ларда Қарши шаҳар ФВБга ёнилғи ташувчи махсус машинада ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, соат 15:23 ларда воқеа жойига 1 та бўлинма етиб бориб, соат 15:29 ларда ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Ёғин оқибатида Қарши шаҳридаги “STAR OIL” автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ҳовлисида, Қарши тумани “Кўчкак” МФЙда яшовчи, 1996 йилда туғилган  А.Х. бошқарувида бўлган ёнилғи ташувчи махсус машинанинг кабинаси ва мотор қисми ёниб кетган.

Қайд этилишича, ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда унинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Top