Ўзбекистон | 07:37 / 12.04.2022
4571
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон 12 апрелдан халқаро автобус қатновини йўлга қўяди

Ўзбекистон ва Қозоғистон 12 апрелдан халқаро автобус қатновини йўлга қўймоқда.

Транспорт вазирлиги томонидан йўналишлар жадвали ва нархлари эълон қилинди. Дастлаб бешта йўналишни ишга тушириш режалаштирилган:

  • 12:00 - Тошкент – Чимкент чипта нархи 60 000 сўм;
  • 16:00 - Тошкент – Олмаота чипта нархи 200 000 сўм;
  • 17:00 - Тошкент – Олмаота чипта нархи 200 000 сўм;
  • 18:00 - Тошкент – Нур-Султон чипта нархи 350 000 сўм;
  • 18:00 - Тошкент – Олмаота чипта нархи 200 000 сўм;
  • 19:00 - Тошкент – Туркистон чипта нархи 100 000 сўм;
  • 19:00 - Тошкент – Қизилўрда чипта нархи 200 000 сўм;
  • 19:30 - Тошкент – Олмаота чипта нархи 200 000 сўм.

Тожикистонга ҳам автобус қатнови йўлга қўйилади:

  • 18:00 - Тошкент – Хўжанд чипта нархи 100 000 сўм.

Бундан олдин Наманган ва Олмаота ўртасида мунтазам авиақатнов йўлга қўйилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид