Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода чиқинди ташувчи машина аёл ва аравачадаги болани босиб кетди
Улар оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳолат 12 апрел куни соат 11:05 ларда Бухоро шаҳрининг Истиқлол маҳалласида юз берган. Ш.Н. исмли шахс “Аҳоли Транс” МЧЖга қарашли Shacman чиқинди ташиш машинасини кўп қаватли уй ёнидаги чиқиндихонадан бошқариб чиқаётиб чиқиндихона ёнидан ўтиб кетаётган Й.Н. ва болалар аравачасида бўлган, 2020 йилда туғилган С.А.ни босиб кетган.
Оқибатда улар оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва у Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026