Жаҳон | 20:44 / 13.04.2022
13920
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия Россиядан темир ва пўлат импорт қилишни тақиқлайди 

Шунингдек, Россияга «квант технологиялари, замонавий материаллар, ҳашаматли буюмлар» экспортини тақиқлаш кўзда тутилмоқда.

Фото: РБК

Буюк Британия 14 апрелдан Россиядан темир ва пўлат импорт қилишни тақиқлайди. Бу ҳақда Британия ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.

«Эртадан бошлаб Россия темири ва пўлати импортини тақиқлаймиз», — деди Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс.

Қайд этилишича, 14 апрел куни тегишли қонуности ҳужжати кўриб чиқиш учун Британия парламентига тақдим этилади.

Ҳужжатда шунингдек, Россияга «квант технологиялари, замонавий материаллар, ҳашаматли буюмлар» экспортини тақиқлаш кўзда тутилган.

15 март куни Евроиттифоқ Россиядан пўлат ва темирдан тайёрланган маҳсулотлар импортини тақиқлаганди. 

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид