15:22 / 14.04.2022
6187

MasterCard илк криптовалюта картасини чиқарди

Мазкур карта фойдаланувчининг криптовалюта активларини сарфламасдан, улардан тўлов таъминоти сифатида фойдаланиб тўловни амалга ошириш имконини беради. 

Фото: Reuters

MasterCard тўлов тизими ва Nexo криптовалюта платформаси илк MasterCard криптовалюта картаси чиқарилганини эълон қилди.

Nexo Card деб номланувчи мазкур карта фойдаланувчининг криптовалюта активларини сарфламасдан, улардан тўлов таъминоти сифатида фойдаланиб тўловни амалга ошириш имконини беради.

Фойдаланувчи ушбу карта орқали ҳар сафар тўловни амалга оширганида криптовалютада 2 фоизгача кэшбэк олиши мумкин.

Лойиҳада MasterCard ва Nexo билан биргаликда DiPocket корпоратив электрон тўловлар оператори ҳам иштирок этмоқда.

MasterCard анчадан буён рақамли валюталарга қизиқиш билдириб келмоқда. Компания 2018 йилда транзакцияларни банк карталари ёрдамида криптовалютада амалга ошириш учун патент олганди.

Top